Ҳалок бўлган Жасурбек Ибрагимов иши: томонлар дори-дармонлар нархини аниқлаштирмоқда

Ҳалок бўлган Жасурбек Ибрагимов иши: томонлар дори-дармонлар нархини аниқлаштирмоқда

8 январь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туман фуқаролик ишлари бўйича судида Жасурбек Ибрагимовнинг онаси Нилуфар Алиеванинг ўғлини даволатиш ва дафн қилиш билан боғлиқ 151,7 млн сўм миқдоридаги моддий харажатларни ва 500 млн сўм миқдоридаги маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризасининг навбатдаги тинглови бўлиб ўтди.

Суд жараёни бошида жабрланган томон ҳимоячиси касаллик тарихини Жасурбек даволанган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига (муҳ.изоҳи – собиқ 16-шаҳар касалхонаси) ва 2-шаҳар болалар клиник касалхонасига юбориш ҳақидаги илтимоснома билан чиқди.
Касаллик тарихида қайси препаратлар давлат ҳисобидан, қайсилари эса Ибрагимовнинг қариндошлари ҳисобидан харид қилингани кўрсатилган. Ҳимоя томони ушбу препаратларга аниқлик киритган ҳолда дорихоналардан дориларнинг нархи бўйича конкрет маълумотни сўраб олиши мумкин.

Суд илтимосномани қисман қондирди. Аммо касаллик тарихини касалхонага юбормасдан у ерда ишлайдиган шифокорларни судга таклиф қилишга қарор қилди. Шифокорлар қайси препаратлар давлат ҳисобидан ажратилганини, қайсилари эса харид қилинганига аниқлик киритади.

Жавобгар Ислом Тўлагановнинг отаси Абдужалил Расулов касаллик тарихига айнан экспертлар баҳо бериши ва дориларга сарфланган пул миқдорини белгилаши учун экспертиза ўтказишни талаб қилди. У буни касалхонанинг ўзи УТТ ўтказганлиги қайд этилган касаллик тарихи билан асослади. Расуловнинг таъкидлашича у Жасурбекни ўзи мустақил равишда кўрикдан ўтказишга олиб борган. Бу билан у шифокорлар томонидан қалбакилаштириш ҳолатини кўрсатди.

Судья жавобгарнинг илтимосини рад этди.

Кейинги суд мажлиси 17 январда ўтказилади. Унда шифокорлар давлат томонидан тўланган препаратларни аниқлаб беради, бу Жасурбекнинг оиласи сарфлаган харажатларни ҳисоблаш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳалок бўлган Жасурбек Ибрагимовнинг онаси очиқ хат билан Президентга мурожаат қилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.