Арманистон НАТО билан ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

Армения подписала план военного сотрудничества с НАТО

Арманистон ва НАТО 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик дастури бўйича келишиб олди ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олди, дея хабар беради ушбу республиканинг Мудофаа вазирлиги. Томонлар Арманистон Бош штаби бошлиғи ўринбосари Артур Ерояннинг альянснинг Брюсселдаги қароргоҳига ташрифи чоғида маслаҳатлашувлар ўтказди.

“Дастур доирасида Арманистондаги ҳарбий таълим муассасалари ва ўқув марказларига кўрсатилаётган кўмак натижалари муҳокама қилинди ва ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинди”, — дея таъкидлайди Мудофаа вазирлиги, шунингдек, ушбу соҳада 2025 йилда ҳам ўзаро ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинганини ҳам қўшимча қилади.

Учрашувда Ероян, шунингдек, НАТО халқаро ҳарбий штабининг хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича директори, генерал-лейтенант Дачан Тибериу Шербан билан алоҳида суҳбатлашган. “Арманистон ва НАТО ўртасидаги жорий ҳарбий ҳамкорлик дастурлари ва уларни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди”, — дея қўшимча қилади Мудофаа вазирлиги.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.