Ўзбекистон Грузия ва Озарбайжонга контейнер поездларини ишга туширади
«Ўзбекистон темир йўллари» 2020 йилнинг биринчи чорагида Озарбайжон ва Грузияга контейнер поездларини ишга туширишни режалаштирмоқда. Ушбу масала беш мамлакат – Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўллари раҳбарларининг учрашувида муҳокама қилинди. Унда Ўзбекистон транспорт вазирлигининг вакиллари ҳам қатнашди.
19-20 декабрь кунлари бўлиб ўтган дастлабки учрашув доирасида иштирокчилар «ОТМ мамлакатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Европа» (ва тескари) халқаро мультимодал йўналишни ривожлантириш бўйича шундай тадбирнинг муҳимлигини ҳамда контейнерли поездларни тезкор режимда ўтказиш ва унификацияланган тарифларни қўллаш бўйича ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигини тан олишди.
Мазкур йўналишни ривожлантириш бўйича эришилган қарорларни тезроқ ижро этиш мақсадларида учрашув иштирокчилари Ўзбекистон Транспорт вазирлиги раислиги остида иштирокчи мамлакатлар темир йўлларининг раҳбарлари таркибида Мувофиқлаштирувчи қўмитани ташкил қилиш ҳақида келишиб олишди.
Шарҳлар