Путин аудиторни Россия мудофаа вазири ўринбосари этиб тайинлади

Foto: AP

Владимир Путин Россия мудофаа вазири ўринбосари, вазирлик аппарати раҳбари лавозимига Олег Савельевни тайинлади, деб ёзади Meduza.

Шу пайтгача Савельев Ҳисоб палатаси аудитори бўлиб ишлаган. 2014—2015 йилларда у Россиянинг Қрим ишлари бўйича вазири лавозимини эгаллаган. Шундан кейин бу лавозим бекор қилинган. Савелев 2014 йилдан АҚШ санксиялари остида бўлиб, кейинроқ Евроиттифоқ, Украина, Австралия, Канада санкциялар рўйхатига киритилган.

Ундан аввал 2008 йилдан бошлаб эса Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари бўлган.

Савельев Россиянинг янги мудофаа вазири Андрей Белоусовнинг биринчи ўринбосарига айланди.

Россия Мудофаа вазирлиги аппарати раҳбари лавозимини эгаллаб келган генерал-полковник Юрий Садовенко истеъфога чиқарилди. У Сергей Шойгунинг энг яқин маслакдоши ҳисобланиб, унинг раҳбарлиги остида 2002 йилдан Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигида ишлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.