Ўзбекистон илк бор БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланди: мамлакат учун бу нимани билдиради
Сешанба куни кечқурун Ўзбекистон БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланди, мамлакат илк бор кенгаш аъзосига айланди.
БМТ Бош ассамблеяси органи ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга 47 та давлат аъзо ҳисобланади ва Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
БМТ Янгиликлар марказининг маълумотига кўра, 15 давлат 2021 йил 1 январдан бошлаб уч йиллик муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланган. Улар — Боливия, Хитой, Кот-д'Ивуар, Габон, Куба, Франция, Малави, Мексика, Непал, Покистон, Россия, Сенегал, Украина, Ўзбекистон ва Буюк Британия.
Энди Ўзбекистон тарихда биринчи маротаба уч йил муддат мобайнида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо 47 давлатдан бири сифатида фаолият юритади, деб ёзади Газета.uz нашри.
Агар кенгаш таркибига кирувчи давлатлар оммавий ва мунтазам равишда инсон ҳуқуқларини бузишда айбланса, уларнинг аъзолиги тўхтатилиши мумкин. Бунда шундай қарор Бош ассамблея аъзоларининг иккидан уч қисми томонидан қабул қилинади.
Шарҳлар