Ўзбекистон «Меҳр-4» инсонпарварлик тадбирини ўтказди
Бугун, 2 март куни, Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятини Афғонистон билан боғлаб турадиган Ҳайратон кўпригида “Меҳр-4” инсонпарварлик тадбири ўтказилди, деб ёзади Kun.uz нашри.
Афғонистондан 24 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Эвакуация қилинганлардан 19 нафари болалар, уларнинг тўрттаси – етим болалар.
Фотосурат: Kun.uz
Нашрнинг қайд этишича, 2017 йилдан 2020 йилгача Афғонистон махсус хизматлари билан ҳамкорликда 86 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган. Афғонистондан бугунгача олиб чиқилган фуқароларнинг 23 нафари эркак, 16 нафари аёл, яна 47 нафари болалар бўлган.
2020 йилда Ўзбекистон «Меҳр-3» инсонпарварлик тадбири доирасида Суриядан 98 та Ўзбекистон фуқаросини олиб келганди, ўшанда улардан 25 нафарини аёллар ва 73 нафарини болалар ташкил қилганди. 2019 йилда ҳам Сурия ва Ироқдан юртдошларимизни олиб чиқиш бўйича иккита амалиёт ўтказилган.
Бундан олдин ЮНИСЕФ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ёпиқ муассасаларни тарк этувчи болаларнинг ва қуролли низолар зоналаридан репатриация қилинган болаларнинг реинтеграциясини таъминлаш учун идоралараро ҳамкорликка чақирганди.
Шарҳлар