Ўзбекистон олий ўқув юртлари коронавирусга текширилади
Шу йилнинг 16-23 март кунлари Ўзбекистоннинг барча олий ўқув юртларида санитария-эпидемиологик текширувлар ўтказилади. Бу ҳақда Kun.uz нашри Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмасига таянган ҳолда хабар беради.
Қорақалпоғистон Республикасида, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ишлаб чиқариш амалиётига масъул профессорлар ва ўқитувчилар жалб қилинади, улар 13-14 март кунлари “Соғлом турмуш тарзи” ва “Юқумли касалликлар, шу жумладан коронавирус инфекциясининг олдини олиш” мавзуларида амалиётга жавлб қилинган талабалар ва клиник ординаторлар учун семинар машғулотларни олиб боришади.
Ҳудудлардаги ишлаб чиқариш амалиёти даврида аҳоли орасида ахборот-тарғибот ишлари фаол ўтказилади, дея қайд этади нашр.
Шарҳлар