«Ўзбекистон темир йўллари» янги метро йўналишидаги имконли муҳит билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

«Ўзбекистон темир йўллари» янги метро йўналишидаги имконли муҳит билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Бир неча кун олдин Anhor.uz журналисти ва Ногиронлар уюшмасининг аъзолари Тошкентдаги янги метро йўналиши бекатларини мобиллиги паст фуқаролар учун яратилган шароитлар борасида текшириб кўрганди. Мониторинг давомида 6 ва 7 бекатларда (2, 3, 4, 5 бекатларда ҳам) лифтлар йўқлиги аниқланди. Уларнинг ўрнига ҳаддан ташқари тик пандуслар ўрнатилган.

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси лифт ўрнатилмаган 6 ва 7 бекатларда ногиронлар аравачасида юрадиган одамлар муаммоларсиз ҳар қандай қияликдаги пандус орқали тушиши ва чиқиши учун махсус “кўтариш гусеницалари” мавжудлигини қайд этади.

Қайд этиб ўтамиз, мониторинг жараёнида Ногиронлар уюшмасининг аъзолари метрополитен ходимларидан имконли муҳит ҳақида сўраганди, аммо бу қурилмалар ҳақида ҳеч ким гапирмаганди ва таклиф ҳам қилмаганди. Anhor.uz журналисти ҳам 8 сентябрь куни бекатларда “кўтариш гусеницалари”ни кўргани йўқ.

“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси томонидан кўрсатилган гусеницали кўтаргич ногироннинг ёнида яна бир киши бўлишини талаб қилади, Уюшма аъзоларининг сўзларига кўра эса, ногиронлар аравачасидаги одам мустақил бўлиши керак.

Ногиронлар уюшмаси аъзолари 6 ва 7 бекатларда қуйидаги типдаги кўтаргичларни ўрнатишни тавсия этмоқда:

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.