Ўзбекистон ТИВ: давлат тили соҳасини тартибга солиш билан боғлиқ масалалар аралашувни маъқул кўрмайди

Ўзбекистон ТИВ: давлат тили соҳасини тартибга солиш билан боғлиқ масалалар аралашувни маъқул кўрмайди

Ўзбекистон ТИВ давлат тили соҳасини тартибга солиш билан боғлиқ масалалар давлат ички сиёсатининг алоҳида ҳуқуқи ҳисобланишини ва аралашувни маъқул кўрмаслигини билдирди.
 
«Ўзбекистон ТИВ мамлакатимизда давлат тили тўғрисидаги қонунчилик талабларига амал қилиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда холислик ва ҳурмат сақланишига умид билдиради», – дейилади вазирлик хабарида.
 
Республикада мамлакат ҳудудида яшайдиган миллатлар ва элатлар тилларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш қонун билан мустаҳкамланган.
 
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида шундай дейилади: “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”. Бундан ташқари “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги қонуни 9-моддасига кўра, Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади.
 
Вазирликнинг қайд этишича, она тилини тўсиқсиз ўрганиш ва уни қўллаш имконияти, хусусан, таълим олиш, давлат органларига мурожаат қилиш, ҳуқуқий ва бошқа маълумотлардан фойдаланиш ҳамда иш юритиш соҳаларида қонун билан кафолатланади.
 
«Бу ҳақда таълим жараёни турли тилларда олиб бориладиган кўп сонли мактаблар ва ОЎЮ, шу жумладан хорижий университетларнинг филиаллари, маданий марказлар, даврий нашрлар, теле ва радиодастурлар далолат бермоқда. Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда яшайдиган бошқа миллатларнинг ҳолатидан хавотирга тушиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Сўз 1995 йилда қабул қилинган Қонунни бажариш ҳақида бормоқда», – дея хулоса қилади вазирлик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.