Ўзбекистон ТИВ Подмосковьеда олти нафар ўзбекистондик ҳалок бўлгани ҳақидаги ахборотни тасдиқлади
Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси 5 май куни Москва областининг Раменское районида жойлашган хусусий тураржойда юз берган ёнғин натижасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар беради.
Айни пайтда Россиянинг ваколатли органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея қайд этилади хабарда. Ушбу вазият Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси Консуллик бўлими назорати остида.
Тергов Қўмитасининг Москва области бўйича Давлат тергов бошқармаси берган маълумотларга кўра, уйда кўшни давлатдан келган 26 та фуқаро яшаган. Ёнғинга электр симларининг носозлиги сабабчи бўлган бўлиши мумкин. Ҳозир Россия ЖКнинг 109-моддаси 3-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Шарҳлар