Ўзбекистон ТИВ Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги низо натижасида ўзбекистонликлар ҳам жабрланганини тасдиқлади
Воқеа сабабларининг иккала томон расмий шахслари тарафидан ўрганилиши, Чашма булоғини биргаликда тозалаш ишлари чоғида икки мамлакат фуқаролари ўртасида низо юз бериши туфайли низо юзага келганини кўрсатди. Воқеа оқибатида иккала томондан ҳам одамлар жабрланган, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган, дея қайд этади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати. Шу билан бирга вазирлик жабрланганлар сонини айтмаяпти, шунингдек Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам бу маълумотни тақдим этмаган.
Томонлар олдиндан ўзаро келишмасдан туриб тозалаш ишларини ўтказмаслик ҳақида келишиб олишди. ТИВнинг қайд этишича, Чашма булоғи ҳам Ўзбекистон, ҳам Қирғизистон фуқароларини ичимлик суви ва суғориладиган сув билан таъминлайди. Ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда Чашма булоғидан биргаликда фойдаланиш ҳақида келишув мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Кубатбек Боронов билан учрашув ўтказганди.
Ҳукуматлар раҳбарлари яқин кунларда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ва Ўзбекистоннинг чегара вилоятлари ҳокимлари кенгаши ҳамда Қирғизистон ҳукуматининг чегара вилоятлардаги ваколатли вакиллари билан йиғилиш ўтказишни келишиб олишди.
Бош саҳифадаги фотосурат: gov.kg
Шарҳлар