Ўзбекистон ва Россия РФга помидор ва қалампир олиб киришга чекловларни олиб ташлаш устида ишламоқда

Ўзбекистон ва Россиянинг карантин идоралари РФ ҳудудига республиканинг қатор вилоятларидан помидор ва қалампир олиб киришга вақтинчалик тақиқларни олиб ташлаш устида фаол ишламоқда. Бу ҳақда Sputnik нашри Ўзбекистон ВМ ҳузуридаги ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекциясининг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
 
«Идораларимиз Ўзбекистон виляотларидан Россия ҳудудига помидор ва қалампир олиб киришга вақтинчалик тақиқларни олиб ташлаш масаласи борасида фаол ҳамкорлик қилмоқда. Бунинг учун зарур чоралар кўриляпти», – дейилади хабарда.
 
Идоранинг аниқлик киритишича, Қашқадарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида сабзавотларнинг жигарранг бужмайиш вирусини аниқлаш бўйича давлат инспекциясининг махсус гуруҳи ишламоқда. Бугунги кунга қадар ушбу зарарли объект Ўзбекистон ҳудудида аниқланмаган, дея қайд этади матбуот хизмати.
 
Айни пайтда ҳар бир ҳудудда фитосанитария назорати остидаги ишлаб чиқарувчилар ва иссиқхоналарнинг рўйхати тузилиб, “Россельхознадзор” ташкилотига берилган.
 
 «Коронавирус пандемиясига қарамасдан, икки мамлакатнинг фитосанитария соҳасидаги  ахборот тизимлари интеграциялаштирилган бўлиб, ўзаро фаол ахборот алмашинуви олиб бориляпти», – дейилади матбуот хизматининг хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.