Ўзбекистон журналистлари ва блогерларини янги жамоат фонди қўллаб-қувватлайди
Энди мамлакат ОАВ ва блогерлари яна бир нодавлат нотижорат ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондидан кўмак олишлари мумкин. Бу ҳақда “Правда Востока” нашри хабар беради.
Медиабозорда масс-медиа учун тенг шароитларни яратиш, уларни янада ривожлантириш ҳамда журналистлар ва блогерларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш Фонднинг асосий мақсади ҳисобланади.
Шунингдек фонд миллий масс-медиа ҳамжамиятининг ўзини-ўзи бошқариш механизмларини яратишни ўз олдига вазифа қилиб қўйган.
Шунингдек янги фонд оммавий ахборот воситаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, журналистлар ва блогерларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга юридик, ташкилий, техник ва бошқа ёрдамни кўрсатиш билан ҳам шуғулланади.
Шарҳлар