Ўзбекистонда чекланган шерикчилик тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистонда чекланган шерикчилик тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

ҚҲТБТ порталида “Чекланган шерикчилик тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди, дея хабар беради Norma.uz.

Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялар жалб қилиш учун ҳуқуқий асос яратиш ва чекланган шерикчилик шартномаси асосида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш қонун лойиҳасининг мақсади ҳисобланади.
 
Чекланган шерикчилик шартномаси асосида иккита ёки бир нечта шахс (шерик) юридик шахс тузиб, ўз маблағларини бирлаштириш ва шерикчиликдаги инвестицион фаолиятни амалга ошириш мажбуриятини олади.
 
Чекланган шерикчилик шартномасида шериклар чекланган шерикчилик шартномасида кўрсатилган доирада ва ҳажмда иштирок этади. Бунда битта ёки бир нечта шерик (бошқарув компанияси) барча шериклар номидан ҳамкорларнинг умумий ишини  юритади. Чекланган шерикчилик иштирокчилари сони 50 дан ошмаслиги керак

Қуйидагилар Шартнома иштирокчилари бўлиши мумкин:

·         шериклар – Шартномани тузган ҳамда ҳамкорларнинг умумий мулкига ўз ҳиссасини қўшган юридик ва жисмоний шахслар;
·         бошқарувчи компания – тузилган шартномага мувофиқ умумий ишларни юритадиган ва инвестицияни бошқарадиган тижорат ташкилоти;
·         малакали инвесторлар – инвестицион компанияларга миллий валютада ва/ёки МБнинг инвестиция киритилган санадаги курси бўйича хорижий валютада БҲМнинг 2 500 баравари миқдорида пул маблағлари кўрининишида инвестиция киритган юридик ва жисмоний, жумладан, хорижий шахслар;
 
Бунда шартнома бўйича инвестицион фаолиятни амалга ошириш  натижасида чекланган шерикчилик томонидан олинадиган фойда икки марта солиққа тортилмаслик учун Солиқ кодексига мувофиқ солиққа тортилмайди.

Солиқка тортиладиган сумма жисмоний шахслар учун тўлов манбаи сифатида кирим қилинадиган суммадан белгиланади ва юридик шахслар даромади сифатида маблағлар ҳисоб рақамга тушганда шерик ҳисобидан солиққа тортилади.
 
Чекланган шерикчилик, банк фаолиятидан ташқари исталган қонуний фаолиятни амалга ошириши мумкин
. У қонунчилик ёки Шартнома тақдим этадиган барча ҳуқуқ ва имтиёзларга, шу билан бирга, бизнес, чекланган шерикчилик мақсади ёки фаолиятини юритиш, ривожлантириш ёки унга эришиш учун лозим бўлган, юридик шахс ваколатларига эга.
 
Чекланган шерикчиликни таъсиси этиш ва уни рўйхатдан ўтказиш учун устав ва таъсис шартномаси талаб этилмайди. Мазкур ҳолатда Шартнома ва умумий ишларни юритиш сиёсати (инвестицион декларация) таъсис ҳужжатлари саналади.
 
Шартномада “чекланган шерикчилик” сўзларини ўз ичига олган чекланган шерикчилик номи ва унинг Тадбиркорлик субъектларини Ягона давлат реестрида рўйхатга олишда олинган СТИР рақами кўрсатилади.
 

Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестрида рўйхатдан ўтгандан сўнг бир вақтнинг ўзида чекланган шерикчилик қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органида рўйхатга олиниши шарт.  

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.