Ўзбекистонда давлат маблағларини бошқариш тизимини яхшилаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда давлат маблағларини бошқариш тизимини яхшилаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати давлат маблағларини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлади. Тегишли қарор республика миллий маълумотлар базасида эълон қилинган, дея хабар беради Regnum.

Ҳужжатга мувофиқ, давлат маблағлари тизимини ўрта муддатли бюджетлаштириш асосларини ишлаб чиқиш ҳисобидан яхшилаш режалаштирилган. бундан ташқари институционал салоҳиятни ошириш ҳисобидан макрофискал прогнозларнинг ишончлилигини ошириш ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек бюджет тақсимловчиларининг ваколатлари ва ҳисобдорлиги оширилади. Молиявий интизомни бюджет ҳисобдорлиги стандартларини унификациялаш йўли билан мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда.

Бунинг натижасидадавлат қарзини бошқаришнинг самарали тизими яратилади, солиқ-бюджет тизими таваккаллари камаяди, давлат инвестицияларининг натижадорлиги ва бошқарилувчанлиги яхшиланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.