Ўзбекистонда “Эзгу мақсад” Халқаро хайрия фонди ташкил этилди
Шавкат Мирзиёев аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган “Эзгу мақсад” Фондини ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади.
Ҳужжатда қайд этилишича, Фонд жамиятнинг ҳимояга муҳтож қатламларини, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича изчил ва манзилли давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Ҳужжатда Фонднинг тўртта асосий вазифаси белгилаб берилган:
– аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламлари, аввало, бемор ва ногирон болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишни таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни эрта аниқлаш, уларни профилактика қилиш ва даволаш, ногиронликни реабилитация қилиш ва олдини олиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш бўйича самарали ишларни ташкил этишга кўмаклашиш;
– етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёки хавфли гуруҳга кирадиган болалар, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчиларига ёрдам беришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш;
– аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли генофондини яхшилаш, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
– халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш, Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари, хорижий фуқаролар ва ташкилотлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, халқаро ташкилотларнинг хайрия маблағларини жалб этиш ва жамлаш бўйича фаол ишларни амалга ошириш.
Шунингдек Фондга истисно тариқасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Фонд хайрия дастурлари доирасида ҳисоб-китоблар ва тўловларни хорижий валютада амалга оширишга рухсат этилди.
ёрдам беринг илтимос.Гулноза Расулова 1993 йил Тошкент вилоятида тугулганман.2019 йил Андижон вилоятига турмушга чикганман.Кайнона кайнотам саломатлиги ишга яроксиз касал Яни тез тез кон босими ошиши ишимия бн огришади Хожайним ёлгиз угил хеч кандай корхонада ишламайди уста топган пули дори дармон озик овкатга етмайди.Кизим бор 10 ойдик кошимча овкат ичади овкати киммат доконлардан карзга оламиз.озимизгахам коп карзга олиб козон кайнатамиз ….уйда шароит яхши эмас ….лекин шукур борига шу карзларимиз копайиб кетди …илтимос ёрдам бериб юборинглар.Сахий инсонлар …худо хохласа кизим озгина котта болса ишга кириб хожайнимга ёрдам бераман.хозир кайнонам кайнотамга кизимга карашга одам йоклиги учун уйдаман
Илтимос ёрдам беринглар хужайним чет давлатга ишга кетган хали пул жунатгани йук мен 2болам ва кекса кайнонам Билан кийналиб колдик болаларим йош кичиги 1ёшда шу сабаб хеч кайерда ишламайман. 2ёшли бола пулини хам тухтатиб куйишди. Уйимиз хам абгор холга келиб колди. бизга моддий ёрдам беришингизни Минг истихола Билан сураябман. Qarzga botib xatto bolalarimni yegisi kelgan narsalarni xam olib berolmayabman.men Qashqadaryo viloyati Qarshi tumanida yashayman nomerim +998995819565
Ассалому алайкум мен Фаргонаданман углим 10 ёшда 6 ёшлигида прогрессирующая мышечная дистрофия Меопатия Дюшена ташхисини куйишди суриштирсам бу касалликни Германияда даволашар экан маблагимиз етмаганлиги сабаб бора олмаяпмиз илтимос ёрдам беринглар касалликни тула даволай олмаса хам тезлашишини секинлаштирса булар экран болани холати кундан- кунга огирлашиб боряпти илтимос