Ўзбекистонда иқлим журналистикаси бўйича I Марказий Осиё конференцияси ўтказилади

Ўзбекистонда иқлим журналистикаси бўйича I Марказий Осиё конференцияси ўтказилади

26-27 ноябрь кунлари онлайн-конференцияга қўшилинг. Иқлим журналистикаси ўзи нима? Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит мавзуларини қай тарзда тўғри ёритиш керак? Бу масалаларни ёритишда ОАВ, блогерлар ва фаоллар қандай ролни ўйнайди?
 
Конференция доирасида Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган журналистлар, блогерлар, экология ва иқлим ўзгариши соҳасининг тадқиқотчилари ва экспертлари 2020 йил август-ноябрь ойларида олиб борилган ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг натижаларини тақдим этадилар.
 
Шу билан бирга, биз сизларни қуйидаги мавзулар бўйича халқаро экспертлар иштирокидаги онлайн-семинарларда қатнашишга таклиф этамиз:
 
– иқлим маълумотлари билан ишлаш
– ўзгараётган иқлим ва атроф-муҳит мавзулари билан боғлиқ хато ахборот бериш
– энергетик ўтиш
– иқлим бўйича фаоллик ва журналистика тандеми
 
Конференция дастури
 
Рўйхатдан ўтиш ушбу ҳавола орқали. Рўйхатдан ўтишнинг охирги куни: 24 ноябрь.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.