Ўзбекистонда “Охирги қўнғироқ” онлайн-трансляцияси ташкил қилинади
Охирги қўнғироқ – бир умр хотирада қоладиган воқеалардан бири. Аммо пандемия ҳамма режаларни йўққа чиқарди. Мамлакатда барча оммавий тадбирлар бекор қилинган, мактаб ҳам истисно эмас. Аммо охирги қўнғироқсиз қандай бўларкин?
Йўқ! UZREPORT TV телеканали Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Охирги қўнғироқ” онлайн-лойиҳасини тайёрламоқда.
“Сўнгги қўнғироқ“ онлайн тадбирида мактаб директорлари, ўқитувчилар ва ота-оналар битирувчиларни байрам билан онлайн тарзда табриклашади. Шунингдек, битирувчиларнинг ўзлари ҳам жонли эфирда ўз дўстлари ва устозларига тилаклар билдириш имконига эга бўлади.
Ижтимоий тармоқлардаги ўз постларида #битирувчи_2020_онлайн хештегидан фойдаланган ҳолда ҳар бир инсон ушбу байрамга қўшилиши мумкин. Ва, албатта, тадбир ниҳоясида сўнгги қўнғироқ жиринглаб, “Хайр, мактабим“ қўшиғи биргаликда куйланади.
“Сўнгги қўнғироқ“ тадбири, айниқса, битирувчи ўқувчилар орзиқиб кутадиган тадбир. Шу боис бу йилги тадбир ҳам эсда қоларли бўлиши учун барча чоралар кўрилади.
Тадбирни 25 май куни соат 08:30 дан “Uzreport TV” ҳамда телеканалнинг Facebook ва You Tubeдаги саҳифалари орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
Шарҳлар