Ўзбекистонда ЮНЭЙДС офиси очилди

Ўзбекистонда ЮНЭЙДС офиси очилди

Ўзбекистонда БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича Бирлашган Дастурининг (ЮНЭЙДС) офиси очилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

«Айтиш жоизки, ЮНЭЙДСнинг Ўзбекистонда офиси очилиши билан ОИВ-инфекциясига янги чалиниш ҳолтларининг пасайиши, тестдан ўтиш ва даволаниш имкониятидан фойдаланиш ҳамда ОИВ муносабати билан стигма ва камситилишларнинг пасайиши борасидаги саъй-ҳаракатлар янада кучаяди», – отмечается в сообщении.
 
Бугунги кунда Ўзбекистонда ОИВ-инфекциясига чалинган 42 мингдан ортиқ киши истиқомат қилади, улардан қарийб 28 мингтаси тегишли даволаниш муолажаларини олмоқда. Ҳозир ОИВ диагностикаси соҳасида янги сифат даражасига эришиш, инфекцияларни дастлабки босқичида аниқлашни, профилактика чораларини ўз вақтида ўтказишни ва ОИВ билан яшаётган кишиларга тиббий-ижтимоий ёрдам қўлини чўзишни таъминлаш имконини берадиган тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.