Ўзбекистондаги АҚШ элчиси Бобомурод Абдуллаев ишини “диққат билан кузатаётганини” билдирди
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистоннинг сўрови бўйича шу ой Қирғизистонда хибсга олинган Бобомурод Абдуллаев ишидан “чуқур ташвишда” эканини қайд этди. «Биз унинг ишини диққат билан кузатяпмиз», – деб ёзади элчи Twitter тармоғидаги саҳифасида.
«Қирғизистон ҳукумати ҳам, Ўзбекистон ҳукумати ҳам ж-б Абдуллаевнинг ҳаракатланиш эркинлигини ва Қирғизистонни тарк этиш имкониятини ҳурмат қилиши керак», – деб ёзади Розенблюм.
Қайд этиб ўтамиз, 8 август куни ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаев Бишкекда Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди. 10 август куни Бишкекнинг Биринчи май район суди уни 2020 йил 8 сентябргача ДМХҚ тергов изоляторига қамади. Журналист “Ўзбекистон Республикаси президентига тажовуз қилиш” ва “Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш” моддалари бўйича айбланмоқда. Абдуллаевнинг ўзи эса қирғизистон махсус хизмати томонидан мутлақо асоссиз равишда қўлга олинганини билдирган.
Айни пайтда Ўзбекистон Абдуллаевнинг экстрадиция қилинишига ҳаракат қилмоқда.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ, Нью-Йорк), Amnesty International ташкилоти ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар Бобомурод Абдуллаевни озод этиш чақириғи билан Қирғизистон ҳукуматига мурожаат қилган.
Шарҳлар