Ўзбекистонлик акробатлар Амстердамда 10 метр баландликдан қулади
Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси томоша пайтида ўзбекистонлик ҳаво гимнастлари 10 метр баландликдан қулаб тушгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Амстердамда ўтказилган Жаҳон рождество цирки шоуси доирасида Ўзбекистон фуқаролари бўлган “Само фаришталари” дуэтининг акробатлари Кристина Воробьёва ва Рустэм Османов 10 метр баландликдан қулаган. Артистлар оғир аҳволда касалхонага етказилган.
«МИР» телеканалининг маълумотларига кўра, фожеа Рустэм Османов Кристина Воробьёвани бир қўлида ушлаб, иккинчи қўлини бўшатганида юз берган. Жуфтлик деярли бир вақтнинг ўзида қулаган.
Воқеадан кейин томошабинлар залдан олиб чиқилган, томошани эса бекор қилишга тўғри келган.
Терговни Нидерландия ижтимоий ишлар ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги махсус инспекция ўтказади, чунки акробатларнинг қулаб тушиши иш жойидаги воқеа ҳисобланади.
Шарҳлар