Ўзбекистонлик ишчилар Санкт-Петербургдаги “Лахта центр”да иш ташлаш уюштирди (видео)
Санкт-Петербургда қурилаётган “Лахта центр”да юзлаб қурувчилар, асосан меҳнат муҳожирлари бугун иш ташлаш уюштирди: улар компаниядан қўшимча тўлов талаб қилмоқда, дея хабар беради “РИА “Новости””.
Бош пудратчи Renaissance Construction компанияси вакилининг сўзларига кўра, компанияда иш ҳақи бўйича қарздорлик ёки бажарилмаган ижтимоий мажбуриятлар йўқ.
«Ишчилар меҳнат шартномаларидан ташқарига чиқадиган тўловлар ҳақидаги талабларни илгари суришяпти», – дея қайд этади компания матбуот хизмати.
Масалани ҳал этишга нафақат компания раҳбарияти, балки Ўзбекистон консули ҳам жалб этилган, чунки ишчиларнинг бир қисми шу мамлакат фуқаролари ҳисобланади.
Петербургдаги «Лахта центр» — бу “Газпром” гуруҳининг қароргоҳи жойлашган кўп функцияли мажмуадир.
Қурилиш 2018 йил октябрда якунланган, ҳозир объектда тадбиркорлик ва жамоат зоналарини жиҳозлаш ишлари олиб бориляпти. Мажмуанинг очилиш санаси пардозлаш ва ободонлаштириш ишлари якунланганидан кейин белгиланади. Давлат қурилиш назорати хизматининг маълумотларига кўра, сўз икки корпусдан иборат бино ҳақида бормоқда.
Бундан олдин Свободний шаҳрида (Амур области) “Газпром” учун газни қайта ишлаш заводини қураётган ўзбекистонлик юзлаб муҳожирлар уюштирган тартибсизлик ҳақида хабар берилганди.
Бизни Telegram каналда кузатиб боринг
Шарҳлар