Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳрида математика чуқур ўргатиладиган махсус мактаблар пайдо бўлади
Ҳар бир туманда (шаҳарда) математикани чуқур ўргатувчи ихтисослашган мактаблар ташкил қилинади. Ўзбекистон Президенти “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Шунингдек, қарорга кўра Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институтининг (кейинги ўринларда – Институт) тузилмасида математика таълими бўйича ўқув-услубий материалларни мувофиқлаштириш лабораторияси ташкил этилади.
Институт ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
Президентнинг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилди. Математика соҳасидаги фундаментал ва амалий илмий изланишлари натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар у билан мукофотланади.
Институт ҳузурида математика ихтисосликлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи илмий кенгаш ташкил этилади.
Қорақалпоғистон, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида Институтнинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади. Унга Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет кўчасида янги қурилган бино оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказиб берилади.
Шарҳлар