Ўзгидромет илмий бўлинмасининг ходимлари беш ойдан бериш маош олмаяпти
Ўзгидромет илмий бўлинмасининг ходимлари беш ойдан буён маош олмаяпти. Бу мамлакат президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги 4896-сонли “Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига қарамасдан юз бермоқда, деб ёзади “Новости Узбекистана” нашри.
«2021 йилга олимлар учуе молиялаштириш белгиланмаган, Илмий-тадқиқотчилик гидрометеорология институтининг барча илмий ходимлари ишдан бўшатилди. Буйруқни институт директори 2021 йил арафасида бергна. Ходимлар буйруқ ҳақида тугунчага ҳам эга бўлмаган. Байрамни ўтказиб, ишга тушишган. Бир неча кундан кейин эса кимнидир ишдан бўшатилгани ҳақида ёзилган меҳнат дафтарчасини олиш учун кадрлар бўлимига таклиф қилишган, кимгадир лабораторияга бориб меҳнат дафтарчасини шахсан қўлига топширишган. Бу ерда меҳнат қонунчилигининг бузилиши яққол кўриниб турибди», – дея қайд этади нашр.
Сал кейинроқ институт директори буйруқни бекор қилган, бироз вақтдан кейин эса ўзи ишдан бўшаган. Аммо иш ҳақи масаласи очиқлигича қолиб кетган. Маъмурият институт ходимларига уч ойга тўланмайдиган таътилга чиқишни таклиф этган.
«Новости Узбекистана» нашрининг қайд этишича, институт томонидан Айдар-Арнасой кўллар тизимининг, шу жумладан атом электр станциясини қуриш режалаштирилган Тузкон кўлининг самарадорлиги ва экологик ҳолатини барқарорлаштириш ҳисоб-китоблари бўйича лойиҳа тайёрланган. Бир нечта лойиҳа ҳам ммолиялаштиришсиз қолган.
Институт ходимларининг умумий сони 98 кишини, илмий ходимлар сони 32 кишини ташкил қилади.
Бош саҳифадаги фотосурат: Ўзгидромет
Шарҳлар