Тошкентда аёллар футбол жамоалари ўртасида биринчи хайрия ўйини ўтказилади

15 июнь куни соат 18:00 да Tashkent International School  ҳудудида Ўзбекистон тарихида илк бор иккита профессионал аёллар футбол жамоалари – Sogdiana ва Pakhtakor ўртасида “Хайрия футбол ўйини” ўтказилади.
 
Ушбу ўйинни Ezgu Amal жамғармаси Silverleafe замонавий агрокластери кўмагида ташкил қилмоқда. Тадбирда тўпланган барча маблағлар ҳамда шерикларнинг ҳомийлик кўмаги жамғарма васийлигида бўлган ўткир онкологик касалликларга чалинган болаларни даволашга йўналтирилади.

Футбол ўйини тугаганидан кейин барча меҳмонларни фуршет кутади, унга Silence гуруҳи мусиқий жўрлик қилади. Бу пайтда меҳмонлар ўзаро шахсан танишиши, футбол жамоалари, жамғарма вакиллари ва уларнинг ҳамкорлари билан мулоқот қилиши мумкин.

Тадбир дастури:

18:00 Очилиш маросими
18:15 – 19:15 Sogdiana VS Pakhtakor аёллар жамоалари ўртасидаги футбол ўйини
19:30 – 21:00 Тадбирнинг барча меҳмонлари учун фуршет, Silence гуруҳининг чиқиши, ҳамкор компаниялар тақдимоти
21:00 – 21:30 Ёпилиш маросими. Фандрейзингга якун ясаш.

Чипта харид қилиш
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.