ЎзЛиДеП Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринга эга бўлди
Якшанба куни ўтказилган сайловларнинг дастлабки якунларига кўра, ЎзЛиДеП Олий Мажлия Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринга эга бўлди. Бу ҳақда МСК раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов маълум қилади.
Парламент сайловларининг дастлабки якунлари:
ЎзЛиДеП – 43
Миллий тикланиш – 35
Адолат – 21
Халқ-демократик партияси – 18
Экопартия – 11
Парламент қуйи палатасига депутатлар 150 та сайлов округининг 128 таси бўйича сайланди. 22 та округда сайловлар такрор ўтказилади.
Қонунчилик палатаси ва вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашларига сайловлар бўйича сайловчиларнинг якуний ҳозир бўлиши 67,8% ни (13,9 млн киши) ташкил қилди.
Улашиш:
Шарҳлар