Вазирлар Маҳкамаси диний тадбирларни чеклашни тавсия этди

Вазирлар Маҳкамаси диний тадбирларни чеклашни тавсия этди

Вазирлар Маҳкамаси диний тадбирларни вақтинчалик чеклашни тавсия этди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги брифингдан сўнг маълум бўлди. Бундан олдин Covid-19 вируси Франциядан қайтган фуқарода аниқлангани ҳақида хабар тарқалганди.

Шунингдек брифинг пайтида 16 мартдан бошлаб Ўзбекистон авиапарвозларни вақтинчалик тўхтатиши ҳам эълон қилинди. Темир йўл алоқаси эса яқин кунларда кўриб чиқилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.