Япония фуқаролари учун виза режими кенгайтирилди
Ўзбекистон ҳукумати Япония фуқаролари учун республикага амалдаги визасиз кириш режимини эркинлаштириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар беради.
2020 йил 1 мартдан бошлаб Япония ТИВ томонидан берилган дипломатик ва расмий паспорт эгалари ҳисобланган Япония фуқаролари учун паритет асосида Ўзбекистонга визасиз кириш режими жорий этилади. Улар дипломатик ёки консуллик фаолиятини, Япония ҳукумати вазифаларини бажариш билан боғлиқ Ўзбекистонда бўлиш муддатига ушбу режимдан фойдаланишлари мумкин. Бу ҳолда визасиз режим улар билан бирга яшайдиган турмуш ўртоғи, рафиқаси ва вояга етмаган болаларига нисбатан ҳам қўлланади.
Ўзбекистонга бошқа мақсадларда ташриф буюрувчиларга эса 90 кунгача визасиз режим жорий этилади. 2018 йил 10 февралдан ушбу муддат 30 кунни ташкил этарди.
Янги тартиб Ўзбекистонга меҳнат, касб ёки бошқа фаолият, шу жумладан туризм ва мукофотланадиган спорт тадбирлари ёхуд доимий яшаш учун келадиган Япония фуқароларига тааллуқли бўлмайди.
Шарҳлар