Йил охиригача Тошкентда электробус ишга тушади

Йил охиригача Тошкентда электробус ишга тушади

Электробус Фарғона йўли кўчаси бўйлаб Compass савдо марказидан Амир Темур хиёбонигача ҳаракатланади, дея хабар беради «Ўзбекистон 24» телеканали.

«Тошшаҳартрансхизмат» маълумотларига кўра, ташкилот электробусни синовдан ўтказишни бошлаган, уни бир марта зарядлаш 300 км дан ортиқ масофага етади.

«20 та электробус ва уларни зарядлаш ускуларини харид қилиш ҳамда инфратузилмани яратиш кўзда тутилган. Бу нима беради? Такрорловчи йўналишларга бўлган эҳтиёж, йўллардаги тиғизликлар камаяди. Иккинчидан тезкор йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш интервали узоғи билан 4-5 дақиқани ташкил қилади. Энг асосийси эса, электробуслар атмосферага зарарли газларни чиқармайди», – дея қайд этади «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Абдужамил Азизов.

Электробуслар йўналишларни кўрсаткич, ногиронликка эга кишилар учун қулайликлар ҳамда кондиционерлар билан жиҳозланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.