“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати: 230 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати: 230 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди

Қатор мамлакатларда бошланаётган чеклов чораларининг иккинчи тўлқини – бу реал воқелик, дея қайд этади “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вакиллари. Қозоғистонда эпидемиологик вазият ёмонлашиши фонида ҳукумат карантин чораларини такрор кучайтиришга қарор қилган. Арманистонда “ниқоб режими” кучайтрилиб, юзлаб дўконлар, дорихоналар, гўзаллик салонлари ва қаҳвахоналар ёпилган. Озарбайжонда вазият чуқурлашиши туфайли  карантин яна икки ҳафтага узайтирилди.
 
Ўзбекистонда 16 мартдан 10 майгача қатъий карантин даврида касалланган сони 2 418 кишини ташкил қилди, ўсиш 0,007% бўлди. Енгиллик берилганидан кейин 10 майдан 9 июлгача эса касалланганлар сони 9 029 кишини ташкил этди, ўсиш – 0,03%.

Касаллик тарқалиши устидан назорат соғлиқни сақлаш тизимига тушган юкламани камайтириш имконини беради. Тиббий ходимларда ўз салоҳиятини ошириш, қувватларни қайта йўналтириш,  COVID-19 тарқалишини назорат қилиш учун имконият бор, дейилади  «Юксалиш» ҳаракатининг брошюрасида. Айни дамга қадар 500 та ЎСВ, 60 та УТТ аппарати, 10 та ПЗР аппарати, 60 та дефибриллятор, 90 та кардиомонитор, 500 та пульсоксиметр харид қилинган.
 
Республикада март-июнь ойларида пандемия оқибатларини юмшатишга йўналтирилган давлат раҳбарининг 14 та фармони ва қарорлари қабул қилинди. Натижада, 500 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти ва 8 млн.дан ортиқ фуқаро 30 трлн сўмга яқин имтиёз ва преференцияларга эга бўлди.
 
Вақтинчалик бандлик бўйича жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 230 мингга яқин ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди;
 
– 33 мингдан ортиқ оила кам таъминланган оилаларни томорқа участкаларини ривожлантиришга ва қишлоқ хўжалик кооперативларини яратишга субсидиялаш механизми ҳисобидан бандлик билан таъминланди;

– 3 минг нафар ишсиз фуқаро аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантиришга субсидиялар ажратиш ҳисобидан иш билан таъминланди;

– 20 минг нафар ишсиз фуқарога ишсизлик бўйича нафақа берилди;

– 374 имнг фуқаро уч ой ичида бандлик ва доимий даромад билан таъминланди;

– 27 минг нафар ишсиз фуқарони моддий қўллаб-қувватлаш мақсадларида уларга нафақа тўлаш учун 10 млрд сўм йўналтирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.