Жиззах ҳокимлигининг биноси карантинга олинди, аммо ходимларда коронавирус аниқланмади

Жиззах ҳокимлигининг биноси карантинга олинди

Жиззах шаҳар ҳокимлигининг биноси карантинда, дея хабар беради шаҳар маъмуриятининг матбуот хизмати.
 
Жиззахда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари ошиши муносабати билан шаҳар ҳокими Акбар Шукуровнинг кўрсатмаси бўйича ҳокимлик ходимлари COVID-19 га тестдан ўтказилди. Унинг натижаларига кўра, ходимларда коронавирус инфекцияси аниқланмаган.

Бироқ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш марказининг Жиззах бошқармаси ходимларидан бирида COVID-19 аниқланган ва шу муносабат билан бошқарма ва шаҳар ҳокимлиги карантинга олинган.

Айни пайтда шаҳар ҳокимлиги ўз фаолиятини масофадан туриб давом эттирмоқда.

Instagram тармоғидаги саҳифамизга обуна бўлинг.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.