Жиззахда олтин рудаси шахтасида содир бўлган ўпирилиш натижасида икки киши ҳалок бўлди

26 январь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги тоғда ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланган тўрт киши тошлар остида қолган. Бу ҳақда “UzNews” нашри вилоят ИИБ га таянган ҳолда хабар беради.
 
Натижада, икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна икки нафари  турли оғирлик даражасидаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
 
“Булоқбоши” маҳалласида истиқомат қилувчи тўртта фуқаро олтин рудасини ноқонуний қазиб олиш мақсадида яқин-атрофда жойлашган тоғда чуқурлиги 12-14 метрлик шахта қазган. Натижада, шахта ўпирилиб тушиб, улардан иккитаси тош остида қолган ва ҳалок бўлган.
 
Вилоят ИИБ хабарига кўра, 2017 йилдан ҳозирга қадар ушбу тоғда ноқонуний олтин қазиш ишлари билан шуғуллангани учун бир нечта фуқаро жиноий жавобгарликка тортилган.
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.