1 октябрдан Тошкентда совуқ сув нархи ошади

1 октябрдан Тошкентда совуқ сув нархи ошади

Тошкентда 1 октябрдан совуқ сув таъминоти учун тўлов қиймати ошади, дея хабар беради “Сувсоз” давлат корхонасининг матбуот хизмати.
 
Электр энергияси ва бошқа захираларга бўлган нархларнинг ошиши муносабати билан Тошкент шаҳрида янги тарифлар жорий этилади.
 
Уларга кўра, кўп хонадонли уйлардаги квартиралар ҳисоблагич бўйича 1 м3 сув учун 310 сўм ($0,1), ёки хонадонда ҳисоблагич бўлмаса, 1 киши учун ойига 3 814 сўм ($1,3) тўлайди.

Хусусий уй соҳиблари эса октябрь ойидан бошлаб ҳисоблагич бўйича 1 м3 сув учун 225 сўм ($0,07) ва ҳисоблагич бўлмаса, бир киши учун 3 490 сўм ($1,2) тўлайди.

Нархлар ошишидан олдин кўп хонадонли уйларда 1 м3 сув нархи ҳисоблагич бўйича 294 сўмни ($0,09), ҳисоблагичсиз 3603 сўмни ($1,2) ташкил этарди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.