Хива деҳқон бозори ва Хива универал савдо комплекси янги биноларга кўчирилади. Буни Хива шаҳри ҳокими ўз назоратига олади

Фото: uz.ots-travel.uz

Хоразм вилояти Хива шаҳридаги деҳқон бозори ва Хива универал савдо комплексини тартибга келтириш бўйича фармойиш эълон қилинди. Хива шаҳри ҳокими Темур Давлетов тегишли ҳужжатни имзолаган.

Шаҳарнинг Сангар маҳалласи, Элобод кўчасида яшовчи фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ушбу ҳудудда йўл бўйида хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини Хива шаҳридаги деҳқон бозори ва Хива универал савдо комплекси АЖларнинг янги қуриб битказилган биноларига кўчирилади.

“Ободонлаштириш бўлими бозордаги тозалик масалаларини ўз зимммасига олади, солиқ органлари тадбиркорларнинг қонуний ишлаши ва солиқдан қочишини текширади.  Шунингдек, бозорлардаги реклама баннерлари давлат тилида ёзилиши ҳам назорат қилинади”, – дейилади хабарда. 

Ушбу икки бозорни тартибга келтириш ва кўчириш бўйича  ишчи гуруҳ тузилган ва унинг таркиби тасдиқланган. Ушбу ишчи гуруҳ ҳоким бошчилигидаги 34 нафар мансабдорни ўз ичига олади.

Мазкур фармойиш назоратини Хива шаҳри ҳокимининг ўзи зиммасига олиши белгиланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.