Фарғона аҳолиси бола ўғриларидан хавфсирамоқда

Фото: mk-kz.kz

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида болалар ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида маълумот тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот котиби баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, Бувайда туманида номаълум шахслар боғчадан қайтаётган болаларни ўғирлаб кетмоқчи бўлган. Боланинг қариндошларидан бирининг ҳушёрлиги туфайли ёвуз ниятли кишилар ўз режаларини амалга ошира олмаган.

Бироқ Фарғона вилояти ИИБ матбуот котиби бу хабарни тасдиқламади. Шунингдек, у аҳолидан ваҳимага тушмасликни ёки нотўғри хулоса чиқармасликни сўради. Бундай ҳолатлар юзага келса, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари вазиятни назоратга олади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.