Тайванда бир кунда 200 дан ортиқ зилзила юз берди

Foto: EPA

Ўтган бир кеча-кундузда Тайванда камида 218 та зилзила ва афтершоклар қайд этилди, деб ёзади “ТАСС” орол Марказий метеорология бошқармасига таяниб. Тайванда ҳар соатда бир нечта мартадан ер силкинмоқда. Мамлакат ҳукумати ҳозирча вайронагарчиликлар ҳақида хабар бергани йўқ.

Метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, иккита энг кучли зилзила 6,0 ва 6,0 магнитудага етган. 5,5 магнитудали илк силкинишлар 22 апрель куни маҳаллий вақт билан 17:08 да (Тошкент вақти билан 14:08 да) қайд этилганди.

Метеорология маркази директори У Цзян-фу журналистларга маълум қилишича, сўнгги бир кеча-кундузда юз берган зилзилалар кетма-кетлиги 3 апрель куни содир бўлган кучли зилзила оқибати бўлган. Унинг сўзларига кўра, силкинишлар “энергияни чиқариб юбориш” хусусиятига эга бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Тайванда 7,2 магнитудали зилзила юз берган, у сўнгги 25 йил ичидаги энг кучлиси деб аталган эди. Оқибатда 16 киши ҳалок бўлиб, 1115 киши жабрланган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.