Сурхондарёда сертификатсиз маҳсулот сотган “метан” жаримага тортилди

Фото: uza.uz

Сурхондарё вилояти назорат инспексияси томонидан “К.А” МЧЖда (номи ўзгартирилган) ўтказилган текширишда автомобилларга газ тарқатиш компрессор шахобчаси томонидан 1.9 миллиард сўмлик мувофиқлик сертификатисиз ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулотини реализация қилиш ҳолатлари аниқланди.

“Мувофиқлик сертификатисиз ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулотининг реализация қилинишини тақиқлаш ва маҳсулотни сертификатлаштириш юзасидан ёзма кўрсатма берилди”, – дейилади хабарда.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.