Россия ташқи ишлар вазирлиги Украинага француз қўшинлари кирса, уларга зарба берилишини билдирди

Фото: пресс-служба МИД РФ

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова, агар Франция президенти Эмманюэл Макрон Украинага қўшин юборса, улар Россия ҳарбийлари томонидан қонуний нишон сифатида кўрилишини айтди. Чоршанба куни Захарованинг журналистларга берган баёноти ҳақида Reuters хабар берди, деб ёзади “Европейская правда” нашри.

Февраль ойида Макрон келажакда Украинага хорижий қуруқлик қўшинлари киритилишини инкор эта олмаслигини айтиб, баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди. Франция раҳбари, агар Россия Украинада ғалаба қозонса, Европага ишонч нолга тушиши ҳақида огоҳлантирди.

“Макроннинг ўзи бу риторикани Россия учун қандайдир “стратегик ноаниқлик” яратиш истаги билан изоҳлаши характерлидирУнинг ҳафсаласини пир қилмоқчимиз – биз учун вазият аниқроқдек кўринмоқда”, деди Захарова журналистларга.

“Агар французлар можаро зонасида пайдо бўлса, улар муқаррар равишда Россия қуролли кучларининг нишонига айланади. Менимча, Парижда аллақачон бунинг исботи бор “, – дея қўшимча қилади у.

Захарованинг сўзларига кўра, Россияда аллақачон Украинада ҳалок бўлганлар орасида Франция фуқаролари кўпайиб бормоқда.

Бир кун аввал Россия Парижнинг «провокацион» сиёсатини  қоралаш учун Франциянинг Москвадаги элчисини чақирганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.