Шоҳона ов: Дубай шайхи Ўзбекистонда дам оляпти (фото)

Шоҳона ов: Дубай шайхи Ўзбекистонда дам оляпти (фото)

Сентябрь ойи охирида Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ва вице-президенти, Дубай амири Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтум ҳамда унинг аёнлари Ўзбекистонда бўлди. Шунингдек Дубайнинг меросхўр шаҳзодаси Ҳамдам бин Муҳаммад ал-Мақтум ҳам унга ҳамроҳлик қилди.

Меросхўр шаҳзоданинг Ўзбекистонда бўлиши ноябрь ойида бошланадиган навбатдаги лочин ови олдидан тайёргарликнинг бир қисми ҳисобланади.

БАА Бош вазири лавозимини эгаллаб турган Дубай амирининг бойлиги Forbes маълумотларига қараганда 39,5 млрд долларни ташкил этади. Унинг катта қисми Дубай амирлигининг ғурури ҳисобланган нефть заҳиралари, шунингдек дунё иқтисодиётининг турли соҳаларига киритилган сармоялардан ташкил топган.

“Royalista” нашрининг маълумотларига қараганда Ўзбекистондаги лочин ови меросхўр шаҳзоданинг энг севимли машғулотларидан биридир. Шу билан бирга, шаҳзода ва овнинг бошқа иштирокчилари Instagram тармоғида жуда фаол. Сўнгги кунларда улар бу тармоқда Ўзбекистондаги ов жараёнларидан ҳикоя қилувчи жуда кўп фото ва видеосуратларни жойлаштирди. “REDPEN.UZ” нашри овнинг 27 та қатнашчиси томонидан жойлаштирилган 500 дан ортиқ фотосуратларни топди, деб ёзади “1dam.com” нашри.


«Ўзбекистон бўйлаб ов саёҳати пайтида мен кичкина қишлоқдаги мактабда бўлдим, бу ерда болаларнинг байрамига қўшилдим», — деб ёзади БАА бош вазири “Instagram”да.  


If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.