Ўзбекистонда 2020 йилгача қуввати 130 МВт бўлган гелиостанция барпо этилади

Ўзбекистонда 2020 йилгача қуввати 130 МВт бўлган гелиостанция барпо этилади

“Ўзбекэнерго” Давлат акциядорлик компанияси 2020 йилгача Навоий вилоятида қуввати 130 МВт бўлган гелиостанция қуришни режалаштирмоқда, деб ёзади “Новый век” нашри.

«Биз лойиҳа устида ишлашни бошладик, бу истиқболли йўналиш, 2016 йилгача биз лойиҳанинг дастлабки ТИАни тайёрлашни режалаштиряпмиз», — дея қайд этади агентлик суҳбатдоши. Уларнинг сўзларига кўра, янги гелиостанция мамлакатнинг марказий қисмидаги “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида жойлашган корхоналар ва объектларни электр энергияси билан таъминлайди.

2014 йил охирида “Ўзбекэнерго” компанияси Марказий Осиёдаги биринчи гелиостанция қурилишига тендер эълон қилишни режалаштирган. Қиймати 310 млн долларни ташкил этувчи ушбу лойиҳа 100 МВт қувватга мўлжалланган йилига 200 млн кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўзда тутади.
 
Станцияни 2019 йил баҳорида ишга тушириш режалаштириляпти. Қурилиш Осий тараққиёт банкининг 110 млн долларлик кредити ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 200 млн долларлик қарз маблағи ҳисобидан молиялаштирилади.

Ўзбекистон умумий қуввати 2 ГВтдан ошувчи бир нечта қуёш электр станцияларини қуришни мўлжалламоқда. Лойиҳалар “Ўзбекэнерго” компаниясининг ўз маблағлари ва халқаро молия ташкилотларининг кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади. Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг қуёш энергияси бўйича салоҳияти 50,9 млрд тонна нефть эквивалентида баҳоланмоқда, бу айни вақтга қадар республикада тадқиқ этилган барча тикланадиган энергия манбаларининг 99,7%ни ташкил этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.