«Билайн-Ўзбекистон» Қашқадарё вилоятида янги база станцияларини ўрнатди

«Билайн-Ўзбекистон» Қашқадарё вилоятида янги база станцияларини ўрнатди

«Билайн-Ўзбекистон» мобил алоқа оператори Қашқадарё вилояти ҳудудидаги GSM ва 3G тармоқларининг қамров доирасини кенгайтирди.

Компания матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, вилоятнинг Шаҳрисабз, Муборак ва Қамаши шаҳарлари ҳудудида янги база станциялари ишга туширилиб, бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланган.

«Билайн-Ўзбекистон»нинг Жанубий ҳудудий филиали директори Улуғбек Аҳмедов ушбу воқеага изоҳ берар экан, Beeline компанияси кўп йиллардан буён Қашқадарё вилоятида биринчи рақамли оператор бўлиб келаётганини таъкидлайди.

«Биз Ўзбекистоннинг аҳолиси зич ҳудудларидан бири ҳисобланган ушбу вилоятда тармоқни кенгайтиришга жиддий аҳамият қаратяпмиз. Келгусида ҳам сифатли хизмат кўрсатувчи ва инновацион етакчи компания сифатидаги мақомимизни сақлаб қолишимизга, ишонаман», – дея таъкидлайди У.Аҳмедов. 

Фотосурат: www.goodbyte.gr

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.