Ўзбекистонда қуёш батареяларида ишлайдиган қуритиш қурилмаси ихтиро қилинди
Наманган муҳандислик-технология институти мутахассислари қуёш батареяларида ишлайдиган қуритиш қурилмасига патент олиш учун ариза берди, дея хабар беради Интеллектуал мулк агентлигининг матбуот хизмати.
Ихтиро пахтани дастлабки ишлаш саноатида яхши самара бериши мумкин. Қурилма ҳаво қиздиргич, вентилятор, тўрли конвеер, аккумулятор ва қуритиш камерасидан ташкил топган. Қуритиш камерасида қуритиш агенти ва қуритгич ўртасида самарали конвектив иссиқлик ҳосил қилиш чигитли пахтани қуритиш жараёнида толанинг табиий хусусиятларини сақлаб қолиш ҳамда шикастланишининг олдини олишда қўл келади. Натижада, электр энергияси сарфи камайиб, қуритиш самарадорлиги ошади.
Улашиш:
Шарҳлар