Тошкент метросида йўл ҳақини контактсиз тўлаш синовдан ўтказилмоқда

Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) HUMO карталари ёрдамида метрода йўл ҳақини контактсиз тўлаш бўйича лойиҳани ўз ишини бошлади. Ушбу лойиҳа МБПМ, Тошкент метрополитени ва Ўзбекистон Миллий банкининг биргаликдаги саъй-ҳаракати туфайли ишга тушди.  

HUMO  банк картаси ёрдамида йўл ҳақини контактсиз тўлаш учун турникет Чилонзор йўналишининг “Халқлар дўстлиги” метро бекатига ўрнатилди. Ҳозир у экспериментал режимда ишламоқда. Тўловни «Оплата картой HUMO. HUMO kartasi bilan to’lang» махсус лавҳаси ўрнатилган турникетда ўқийдиган қурилмаган картани теккизган ҳолда амалга ошириш мумкин.

«Биз ушбу ижобий тажриба август ойининг охирига келиб йўл ҳақини контактсиз тўлов тизимини пойтахт метрополитенининг барча бекатларида ишга тушириш имконини беришига умид қиляпмиз. Келгуси режаларимизда – халқаро тўлов тизимлари карталарининг фойдаланувчилари учун йўл ҳақини контактсиз тўлаш имкониятини яратиш», – дея таъкидлади директор МБПМ Шухратбек Қурбонов. 

Қайд этиб ўтамиз, йўл ҳақини HUMO банк картаси билан тўлар экансиз, вақтни жетонлар харид қилиш учун сарфлашга, зарур пулни излаш ёки қайтимни кутишга хожат бўлмайди. Янги технология айниқса тиғиз пайтларда катта талабга эга бекатларда самаралидир. Бундай шароитларда йўловчи, кассадан жетон харид қилиш ўрнига турникет орқали йўл ҳақини контактсиз тўлаш хизматини танлаган ҳолда, кунига 8 дақиқагача вақтини тежайди.

Йўл ҳақини контактсиз тўлаш тизимидан фойдаланганда метрода бир марта юриш қиймати жетон қийматига тенг. Турникет орқали тўлаш метрополитендан кам фойдаланадиган йўловчилар учун ҳам қулай.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.