Ўзбекистонда космонавтика соҳаси учун шатакли учиш қурилмаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда космонавтика соҳаси учун шатакли учиш қурилмаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистонлик мутахассис шатакли учиш қурилмасига патент олиш учун талабнома топширди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг матбуот хизмати.

Ушбу қурилма космонавтика, хусусан, космик кемаларни ер яқинидаги орбитага чиқариш учун тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. У космик техникага оид турли янги тизимларни ер яқинидаги орбитага чиқариш учун мўлжалланган бўлиб, кўп марта фойдаланиладиган ўзгарувчан геометрияли учувчисиз учадиган аэрокосмик қурилмадан иборат.

Бунинг натижасида учиш траекториясида кўп марта фойдаланиладиган ракеталарни ишлаб чиқиш йўлга қўйилади. Улар ҳозирда бир марта ишлатилиб, сўнг чиқинди металл парчалари сифатида ташлаб юбориладиган ракеталар ўрнига тайёрланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.