«Ўзбектелеком»: Бизнинг базамизни ҳеч ким бузгани йўқ
“Ўзбектелеком” яқинда пайдо бўлган компаниянинг маълумотлар базасига бузиб кирилгани ҳақидаги хабарни рад этди.
«2014 йил 4 август куни айрим интернет-нашрларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси Сергей Климов “Ўзбектелеком” АКнинг маълумотлар базасига ноқонуний киргани ва ундан “2008 йил учун Тошкент шаҳри абонентларининг маълумотномаси” дастуридан нусха кўчиргани ҳақида хабар пайдо бўлди».
Ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, чунки С.Климов компаниянинг маълумотлар базасига кирмаган, балки Тошкент шаҳридаги бозорлардан бирида 2002-2003 йиллар учун Тошкент шаҳри абонентларининг телефон рақамлари маълумотлар базаси ёзилган “қароқчилик” CD-дискини сотиб олган ва ундаги маълумотларни ўз сайтига жойлаштирган».
Эслатиб ўтамиз, UZ24 сайти “На посту” нашрига таянган ҳолда юкчи-хакер бўлган Сергей Климов маълумотлар базасига киргани ва ундаги маълумотлардан танишувлар сайтини яратиш учун фойдалангани ва, оқибатда, 1.5 йилга ахлоқ-тузатиш ишларига ҳукм қилингани ҳақида хабар берганини айтиб ўтгандик.
Шарҳлар