МТС янги шартномалар тузади ва рақамларни янгидан сотади

МТС янги шартномалар тузади ва рақамларни янгидан сотади

“Universal Mobile Systems” компаниясига 10 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан лицензия берилади.

Янги юридик шахс ташкил этилиши муносабати билан янги шартномалар тузилади ва уларнинг асосида рақамлар сотилади. Рақамлар диапазони олдингидай сақланиб қолади, деб ёзади Daryo.uz.

Эслатиб ўтамиз, 15 августга қадар компанияни яратиш ишларини якунлаш, 25 сентябрга қадар ҚКни рўйхатдан ўтказиш режалаштирилмоқда. 2014 йил 1 ноябргача UMS техник ишларни йўлга қўйиши, 1 декабрга қадар эса тижорат фойдаланиш ишларини бошлаб юбориши маълум қилинади.

Бундан олдин Ўзбекистон ва МТС ўзаро муроса битимини имзолагани ва қўшма корхона ташкил этиши ҳақида хабар бергандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.