Вазирлар Маҳкамаси талим учун берилган япон грантларидан самарали фойдаланиш тўғрисида қарор чиқарди
Ўзбекистон Республикаси вакилларининг Япониянинг етакчи университетлари магистратурасида таълим олиши учун ажратилган грантлардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 19 августдаги 236-сонли қарори билан таълим олишга юбориладиган номзодлар Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, Япония халқаро ҳамкорлик маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан танлаб олинади, деб ёзади “Норма” нашри.
Грантларга ҳисобий ҳизмат кўрсатгани учун Япония томонига комиссия харажатларини тўлаш ишлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириш топширилди.
Ҳужжатга мувофиқ, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларнинг кириш визаларини расмийлаштириш ишлари консуллик ва бошқа йиғимларни амалга оширмасдан бажарилади. Шунингдек улар виза бериш ва унинг муддатини узайтириш, вақтинчалик прописка ва унинг муддатини узайтириш учун олинадиган давлат божидан ҳам озод этилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Японияда таълим олган ўзбекистонлик мутахассисларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш ва уларни иш билан таъминлашга кўмаклашиши, шунингдек уларнинг меҳнат фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш топширилди.
Фотосурат: one-japan.ucoz.ru
Шарҳлар