ТАТУда талабалар учун GSM-лаборатория очилди
Тошкент ахборот технологиялари университетида (ТАТУ) янгиланган GSM-лаборатория очилди. Энди талабалар бу ерда 2G, 3G ва 4G тизимларининг қандай ишлашини нафақат назарий томондан, балки амалда ўрганиши, қўнғироқларни йўналтириш кўникмаларига эга бўлиши ҳамда ушбу технологияларни қўллаган ҳолда тармоқни қуриши мумкин бўлади.
Талабаларнинг энг янги алоқа технологияларини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Тошкентда ҳам, ТАТУнинг ҳудудий филиалларида ҳам энг яхши мобил иловага танлов эълон қилинди.
Танлов ғолибларининг ишлари рағбатлантирилади ва лабораторияни жиҳозлашга ёрдам берган уяли алоқа операторларидан бирининг хизматлар пакетига киритилади.
Қайд этиб ўтамиз, ТАТУ мамлакатдаги энг катта олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Унинг филиаллари Қарши, Самарқанд, Фарғона, Нукус ва Урганч шаҳарларида фаолият кўрсатмоқда.
Шарҳлар