Ўзбекистон ва Россия селекционерлари ноёб пахта навини етиштирди
Ўзбекистон ва Россия селекционерлари Волгоград вилояти иқлимига махсус мослаштирилган ноёб пахта навини етиштирди, дея хабар беради 12news.uz нашри.
«Бугунги кунда қисқа вегетация муддати бўйича ушбу навнинг аналоглари йўқ. Бунинг устига толанинг сифати юқори даражада қолади. Ҳозир асосий вазифа шунчаки янги навни эмас, балки сифати бўйича миср навларидан қолишмайдиган пахта навини етиштиришдир. Асосий урғу тўртинчи турдаги тола сифатига эга ўртача толали пахта навига берилмоқда”, – дея иқтибос келтиради volgograd-trv.ru ўзбекистонлик селекционер, Волгоград аграр университетининг “Боғдорчилик, селекция ва уруғчилик” кафедраси профессори, қишлоқ хўжалик фанлари доктори Ойбек Кимсанбаевнинг сўзларидан.
Россия телеканалларидан бири тарқатган маълумотга кўра, айни пайтда синов пахта даласида йигирмата пахта нави етиштирилмоқда. Ҳозирга қадар селекционерлар Волгоград вилоятига мослаштирилган учта навни танлаб олган. Бу йил улардан бири ишлаб чиқариш синовларидан ўтказилади.
Шарҳлар