Буюк Британия Ўзбекистон талабалари учун халқаро дастур ишлаб чиқди
Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Буюк Британиянинг “Sunderland” университети томонидан ишлаб чиқилган республикадаги дастлабки MBA (Master of Business Administration) халқаро дастури жорий этилди, дея хабар беради “Жаҳон” АА.
У талабаларнинг билимларини яхшилашга, уларнинг бошқарув кўникмалари ва салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.
Дастур бўйича машғулотлар инглиз тилида олиб борилади. Ўқитувчиларнинг ҳаммаси ўрта ва олий бўғин менежерлари лавозимида ишлаш тажрибасига эга бўлган хорижликлардир.
Мазкур дастур чуқур концептуал ва таҳлилий кўникмаларни ривожлантириш учун мўлжалланган, чунки талабалар оператив ва стратегик муаммоларни ҳал қилишни ўрганиш учун доимий равишда халқаро кейслар устида иш олиб боради.
Талабаларнинг дастур асосидаги ишлари “Sunderland” университетига юборилади ва ўша ерда баҳоланади.
Шарҳлар